Саккизинчи қурбон

Саккизинчи қурбон
Саккизинчи қурбон


Мен соатига саксон километр тезликда мошинани елдириб борардим, бироқ текис йўлга чиқиб олгач, тезлик икки баробар камдек туюлди.
Автомобил радиосидан янгиликларни тинглаётган малласоч йигитнинг кўзларида ёввойиларча ўт чақнади. Янгиликлар тугагач, йигитча радионинг овозини ўчирди.

– Ҳозирча унинг еттита қурбонини топишибди, – деди йигит энгагини силаб.

– Эшитдим, – дедим бош ирғаб.

Бир қўлимни рулдан бўшатиб, асабимни тинчлантириш учун энсамни силадим.

Ҳамроҳим менга қараб айёрона кулимсиради:

– Нега асабийлашяпсан?

Унга бир қараб олдим.

– Йўғ-е, нега асабийлашарканман?

Аммо у тиржайиб ўтираверди.

– Полиция Эдмонт атрофида эллик миля доирасидаги барча йўлларни тўсиб қўйибди.

– Буниям эшитдим.

Йигитча ҳиринглади.

– У пихини ёрганлардан.

Мен унинг тиззасида ётган занжирли сумкасига назар солдим.

– Узоққа кетяпсанми?

У елка қисди.

– Билмасам.

Йигитча паканароқ, қилтириқдан келганди. Ташқи қиёфасидан ўн етти яшар ўспиринни эслатар, аммо бундан беш ёш катта бўлиши ҳам мумкин.

Йигитча қўлини иштонига артди.

– Ҳеч ўйлаб кўрдингми, бу ишларни қилишга уни нима мажбур қиляптийкин?


Мен нигоҳимни йўлдан узмадим.

– Йўқ, ўйлаб кўрмаган эканман.

У лабларини ялаб олди.

– Балким бутун умр кимдир унга жабр-зулм ўтказгандир, нима қилиш кераг-у, нимага қўл урмасликни унинг ўрнига ҳал қилишгандир. Вақти келиб бу босимга дош беролмай қолган.

Йигитча йўлга тикилиб қолди.

–Унинг сабр-косаси тўлиб, портлаган. Ахир ҳамма нарсанинг ҳам чегараси бор.

Мен оёғимни тепкидан бўшатдим. Йигитча менга қаради.

– Нимага тезликни пасайтиряпсан?

– Бензиним кам. Биринчи ёқилғи қуйиш шаҳобчасигача қирқ миля бор. Кейинсига, эҳтимолки, тағин қирқ миля бордир.

Мошинани четга буриб, тизилиб турган учта бензоколонкалар ёнида тўхтадим. Ёши ўтиб қолган киши мошинани айланиб, мен ўтирган томонга ўтди.

– Бакни тўлдириб, мойни текшириб қўйсангиз, илтимос, – дедим.

Йигитча атрофни кўздан кечирди. Бу буғдой даласидаги ягона пастаккина бино эди. Ойналарни чанг босган. Ичкаридаги деворга илинган телефон аранг кўзга ташланади. Йигитча норози бўлиб, оёғини ликиллатди.

– Чол узоқ тимирскиланди-да. Кутишни ёмон кўраман.

У қариянинг капотни кўтариб, мойни текшираётганига разм солиб турди.

– Нимага шарти кетиб, парти қолган чоллар янаям узоқ умр кўргиси келади-а? Ундан кўра ўлиб қутулишгани яхши эмасми?

Мен сигарета тутатдим.

– Чол сенинг бу гапингга қўшилмаган бўларди.

Йигит нигоҳини чолдан узиб, ишшайди.

– Анави ерда телефон бор экан. Балки битта-яримтага қўнғироқ қилишни истарсан?

Мен оғзимдан паға-паға тутун пуфладим.

– Йўқ.

Қария хизмат жойига қайтгач, йигитча ойнадан мўралади.

– Жаноб, радионгиз борми?

– Йўқ. Шовқинни ёқтирмайман, – деди қария бош чайқаб.

– Гапингизда жон бор, жаноб. Осойишталик бўлса, умрингиз узаяди, – деб иршайди йигитча.

Йўлга чиққач, тезликни яна саксонгача оширдим. Йигитча бир муддат мум тишлаб ўтирди, сўнг тағин тилга кирди:

– Етти кишини асфаласофилинга жўнатиш учун озмунча ирода-ю, матонат керакми?! Сен бирон марта қўлингга тўппонча ушлаганмисан?

– Менимча, ҳар бир одам ушлаган бўлса керак.

У тишининг оқини кўрсатди.

– Биронтасига қурол ўқталмисан?

Мен унинг ўз сўзларидан илҳомланиб, чақнаётган кўзларига боқдим.

– Одамларни даҳшатга солиш зап иш-да, – деди у. – Агар қўлингда қурол бўлса, катта одамга айланасан.

– Ҳа, сен энди пакана эмассан.

Йигит сал-пал қизарди.

– Сендан бошқасининг қўлида қурол йўқ экан, демак, сен дунёдаги энг қудратли одамсан.

– Кимнидир ўлдириш учун кучли асаб керак, – деди йигитча. – Кўпчилик буни билмайди.

– Қурбонларнинг биттаси беш ёшли болакай экан, – дедим. – Бунга нима дейсан?

Йигит лабларини ялади.

– Балки бу тасодифдир?

Мен бошимни сарак-сарак қилдим.

– Бошқалар бундай деб ўйламайди-да.

Йигит бир лаҳзага каловланиб қолди.

– Нимага у норасида гўдакни ўлдиролади, деб ўйлаяпсан?

Кифтимни учирдим.

– Бирон нима дейиш қийин. Бир марта қотилликка қўл урдингми, у ёғига ўрганган кўнгил ўртанса қўймас. Балки қайсидир лаҳзаларда унга қурбонларининг жинси, ёши аҳамиятсиз бўлгандир. Улар бор-йўғи қурбонлар.

Йигитча бош ирғади.

– Балки одам ўлдиришдан лаззатланар. Асосийси — биринчи қадам, у ёғи силлиқ кечаверади.

У беш дақиқача жим кетди.

– Полиция уни ҳеч қачон ушлолмайди. Чунки у илоннинг ёғини ялаган.

Бир зумга кўзимни йўлдан уздим.

– Ҳамма уни билса, бутун мамлакат уни таниса, бунисига нима дейсан?

Йигитча озғин елкасини қисди.

– Балки бу нарса уни ташвишга солмас. У ўзини тўхтатолмаган. Энди у одамларнинг наздида зўр одамга айланди.

Бир милча жим кетдик, кейин йигитча:

– Радиодан унинг ташқи қиёфасига берилган тарифни эшитдингми? – деб сўради.

– Албатта. Бир ҳафтадан бери шу ҳақда тинмай жаврашяпти.

У менга жиддий қиёфада тикилди.

– Мени мошинангга ўтқизишдан чўчимадингми?

– Йўқ.

У маккорона тиржайишда давом этди.

–Нима бало, асабларинг темирданми?

Бош чайқадим.

– Йўқ. Бирор баҳонайи-сабаб бўлмаса, қўрқмайман.

– Мен ўша тариф-у тафсивларга жуда мос келаман-да.

– Бу турган гап.

Йўлнинг чек-чегараси кўринмайди, атроф бийдай дала, кимсасиз. Йигитча ҳиринглади.

– Мен қуйиб қўйганек ўша қотилга ўхшайман. Ҳамма мендан чўчийди. Бу эса менга мойдек ёқади.

– Менимча, сен эрмак қилгансан.

– Охирги икки кун ичида полициячилар мени шу йўлда уч марта ушлаб, олиб кетишди. Худди қотил каби мен ҳам машҳур бўлдим.

– Биламан, – мдедим. – Ҳали сен бунданам машҳур бўласан. Сени шу йўлда топаман, деб таҳмин қилгандим.

Тезликни пасайтирдим.

– Нима деб ўйлайсан, мен улар тарифлаган қотилга ўхшайманми?

Йигит нафратомуз кулимсиради.

– Йўқ. Сенинг сочларинг қўнғир. У эса мен каби малласоч.

Мен жилмайдим.

– Аммо-лекин сочларимни бўяшим мумкин-ку.

Йигитча нима воқеа рўй беришини англаб, кўзлари косасидан чиққудай олайиб кетди.

Йигитча саккизинчи қурбон бўлади.

Якинда мусулмон булган бир яхудий хикоя килади

«Бир мусулмон инсон билан шерикликда анча йиллар тижорат билан шугулландик. Ишимиз жуда катталашди. Катта фойдалар килдик. Вакти келиб, иккимиз ажралишга карор килдик. Уртадаги молимизни хисобладик......

ОНАНИНГ ҚАРҒИШИ

"Тоғ жойидан кўчибди, деган гапни эшитсангиз, ишонинг, аммо бир кимса ўз фел-атворини ўзгартирибди, деса ҳаргиз ишонманг”, - дейилади ҳадиси шарифда. Илло, Яратганнинг ўзи тўғри йўлга бошлашни ирода этса, инсофу тавфиқ берса, ҳар қандай залолатли банда ҳам ҳидоятга юз тутиши муқаррар. Бунга ўзим шахсан амин бўлганман....

Хайрли кеч, жонгинам…

— Қаёққа, Антуан? — сўради эридан Франсуаза Кеснэ. — Почтага. Хат жўнатмоқчи эдим. Баҳонада Мауглини ҳам айлантириб келаман. Ёмғир тинди. Ментона осмонидан булутлар ариди. Ҳаво очилиб кетадиганга ўхшайди....

Ўғлингизга ҳаридор бўлиб келдик

Улар тўртинчи қаватдан жой сотиб олиб, илк бора айвонга чиқиб нонушта қилишарди. Йигитнинг кўзи рўпарадаги худди шундай айвонда кир ёяётган қизга тушиб қолди. У илгари ҳовлида яшаганигами, бундай ҳолни кўрмагани учунми, ғалати бўлиб кетди......

Бахтли булиш сири

Бир кишининг угли булиб, у: “Мен бахтсизман”, деб такрорлайверарди. Ота бахтли булиш сирини билиб келиш учун углини даврининг энг катта донишманди хузурига юборди. Йигит чулда кирк кун йул босиб, кузлаган манзилига......

КОТИЛ(мистика)

Бу йилги йоз аввалгиларига караганда анча иссик келди. Хатто жазирама бахона болиб кон босими бор, иссикни котара олмайдиган одамлар омонатини топширишгача борди. Инсониятга дозах хароратини еслатувчи ана шундай оловли кунлар Турсунтош домланинг хонадонига хам ташвиш олиб келди. Туппа тузук юрган домла далада кетмон чопиб кайтар чогида хушидан...

Азобда ўтган умр

Онам Россияда туғилиб ўсган бўлса-да, ўзбек йигити билан танишиб қолиб турмуш қуришган. Мен беш ёшга тўлганимда отам ўз юртига оиласини олиб қайтишга қарор қилади. Оилада тўрт фарзанд – опам ва иккита укам билан болаликнинг беғубор, замоннинг оғир дамларини кемтик кўнгил билан бирга кечирдик. Сабаби, онам отамни деб Ўзбекистонга келганига қарамай,...

Шариатда бир ҳукмнинг фатво ва тақво тарафлари бор

Шариатда бир ҳукмнинг фатво ва тақво тарафлари бор. Тақво юзасидан рӯзанинг ҳукми шуки, рӯзадор фақат ейиш-ичишдан эмас, балки нафсни ҳаромга ундовчи барча нарсалардан тийилиши керак. Ёлғон, сӯкиш, уриш-жанжал, бировнинг дилини оғритиш, аразлашиб юриш, кӯзини номаҳрамдан тиймаслик, фахш иш ва гап-сӯзлардан қочмаслик, бемаъни нарсаларни томоша...

Телефон ичидаги дадам келдилар! (психолог қабулидан лавҳа)

"Мен беш йил давомида Корея давлатида ишладим. Шу муддат ичида уй қурдим, машина олдик, орада келиб кетиб турдим ва учта фарзандли бўлдик. Шартномам муддати тугалланганлиги учун уйга қайтдим. Фарзандларимни интернет орқали кўриб, гаплашиб турардим. Аммо, мени тез-тез телефонда кўриб туришган бўлсада, бироз бегонасирашди....

ЎЗИМНИНГ БЕҚАДРГИНАМ…

Тошқўзи пахта пунктидаги сменасини топширгач, ҳар галгидек эрталабки соат ўн бирга яқин уйига қайтди. Хотини Фарзиниса қовоғини уйганча ток остидаги сўрида ўтирар, қур-қур хўрсиниб оларди. Тошқўзи аста юриб келиб сўрининг бир четига чўкди-ю, дастурхондаги ноз-неъматлар устига ёпилган матони олди ва яна Фарзинисага ер остидан боқди. У эса совуққина...

Фикр қўшиш